Жээнбеков истеъфога чиқишга тайёр эканини билдирди

Қирғизистон президенти айтишига қараганада ҳеч қандай лавозим мамлакат бутунлиги ва халқ тинчлигини хавф остига қўйишга арзимайди. 
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатда қонунчилик барқарор топганидан сўнг истеъфога чиқишга тайёр эканини билдирди

"Бугун вазиятни имкон қадар тезроқ ҳуқуқий асосга қайтариш керак. Ҳукумат органларига янги қонуний раҳбарлар тайинланганидан ва мамлакатда қонунчилик барқарор топганидан сўнг мен истеъфога чиқишга тайёрман", - деди Жээенбеков. 

Президент айтишига қараганада ҳеч қандай лавозим мамлакат бутунлиги ва халқ тинчлигини хавф остига қўйишга арзимайди.  Қирғизистон президенти мамлакатда вазият қайноқ нуқтасига етганини ва уни ҳал қилиш учун қуйидагиларни таклиф қилди:

  • янги парламент сайловларини ташкил қилиш 
  • собиқ бош вазир ва ҳукумат аъзоларини истеъфога чиқариш
  • парламент аъзоларининг хавфсизлигини таъминлаш

"Мен бунинг учун барча керакли ҳужжатларни имзолашга розиман. Жогорку Кенеш қарорларини кутаяпман", - деди Жээнбеков. 

Маълумот учун кеча, 8 октябр куни Қирғизистон парламентида президент Жеенбеков импичменти жараёни бошланган эди. Депутатларнинг бир қисми бунинг учун имзо тўплашни бошлаган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда навбатдаги парламент сайловларидан сўнг вазият кескинлашган эди. Сайловларда ҳукумат томонидан бўлган партиялар ўз маъмурий ресурсларидан кенг фойдалангани ва бошқа партияларнинг парламентга киришига тўсқинлик қилгани маълум бўлган. Шундан сўнг мухолифат партиялари норозилик намойишлари ўтказиш учун кўчаларга чиқишган. Душанба куни кечқурун улар парламент биносини ва президент маъмуриятини эгаллаб олишган. Шундан сўнг намойишчилар Давлат хавфсизлик қўмитасидан собиқ президент Атамбаев ва яна бир неча кишини озод қилишган. Қирғизистон МСҚ бўлиб ўтган сайловлар натижаларини бекор қилган.