Арманистон ва Озарбайжон Москвадаги маслаҳатлашувда иштирокини тасдиқлади

Сал олдин, Россия президенти Владимир Путин Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирларини музокараларга таклиф қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Озарбайжон ва Арманистон Москвада бўлиб ўтадиган маслаҳатлашувда ўз иштирокини тасдиқлашди, деб хабар берди журналистларга Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

Тоғли Қорабоғга минглаб жангарилар келмоқда - Наришкин

"Қизғин тайёргарлик бормоқда", - деб қўшимча қилди дипломат.

Сал олдин, Россия президенти Владимир Путин Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирларини музокараларга таклиф қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Қорабоғдаги вазият

Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар 27 сентябр куни янгиланди. Озарбайжон ва Арманистон бир-бирига зарбалар беришни бошлади. Айни дамда Арманистонда тўулиқ мобилизация эълон қилинган, 18-55 ёшли эркакларга мамлакатни тарк этиш таъқиқланган. Озарбайжонда қисман мобилизация эълон қилинган. 

Россия, АҚШ ва Франция раҳбарлари томонлардан жанговар ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилишмоқда.