ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 117 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 59 905 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Янги касалланганларнинг 73 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Андижон вилоятида, 10 нафар Қашқадарё вилоятида, 8 нафари Сурхондарё вилоятида, 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 494 кишини ташкил этмоқда.
Шу пайтга қадар 56 568 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2 843 нафар бемор даволанмоқда.