Вазирлик маълумотларига кўра, ракета учириш жойидан 450 километр узоқликда Баренц денгизида жойлашган нишонни муваффақиятли яксон қилди. "Циркон" энг юқори 8 Мах тезлигида бу масофани 5 дақиқадан камроқ вақт ичида босиб ўтди.
Гипертовушли қанотли ракетанинг синовлари якунланмоқда, 2020 йил охири - 2021 йил бошига қадар қабул қилинади. Биринчи босқичда улар Россия ҳарбий денгиз флотининг сувости кемалари билан жиҳозланади.