Арманистон президенти МХХ раҳбарини ишдан бўшатди

Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати директори Аргишти Кярамянни эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Арманистон президенти Армен Саркисян Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Аргишти Кярамянни ишдан бўшатди. РИА Новости хабарига асосан.

Ишдан бўшатиш сабаблари маълум қилинмаган.

Президент фармони билан Микаел Амбарцумян МХХ директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.