Санэпид осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига раҳбар тайинланди

Эслатиб ўтамиз, Санитария-эпидемиология хизмати аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибига киради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Президент қарори билан Баходир Юсупалиев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.