Россия “Циркон” гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди

“Циркон” Оқ денгиздаги “Адмирал Горшков” ҳарбий кема бортидан учирилди. У Баранцево денгизида 450 километр узоқликдаги нишонни соатига яксон қилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Россия ҳарбийлари “Циркон” гипертовушли қанотлик ракетани синовдан ўтказишди. Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов мамлакат президенти Владимир Путинга маълум қилди.

“Циркон” Оқ денгиздаги “Адмирал Горшков” ҳарбий кема бортидан учирилди. У Баранцево денгизида 450 километр узоқликдаги нишонни яксон қилди.

“Циркон” сониясига 1,6 километр, ёки соатига 5,7 минг километр тезликда ҳаракат қилган. Парвознинг максимал баландлиги 28 километр, вақт эса 4,5 дақиқани ташкил этган.

Герасимовнинг сўзларига кўра, гипертовушли мажмуа синовлар якунлангандан кейин 2020-2021 йилларда Ҳарбий денгиз флотининг сув ости ва сув усти кемаларининг қуролланишига топширилади.