Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Баҳромжон Нурматов вафот этди

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Баҳромжон Нурматов оғир хасталикдан сўнг 56 ёшида вафот этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Баҳромжон Нурматов оғир хасталикдан сўнг 56 ёшида вафот этди.

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби вафот этди

Баҳромжон Нурматов 1964 йилда Наманган вилоятининг Наманган туманида туғилганди. 1986 йилда Тошкент политехника институти, 2000 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1986 йили Тўрақўрғон туманидаги 148-хўжаликлараро механизациялашган кўчма колоннада усталикдан бошлаганди.

1998–2009йилларда Тўрақўрғон туманидаги 7-механизациялашган кўчма корхона бошлиғи, Тўрақўрғон туманидаги 4-қишлоқ қурилиш комбинати директори,

Наманган “Жамоа саноат қурилиш” ассоциацияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, раиси, Наманган вилояти ҳокимлигининг ягона буюртмачи-инжиниринг компанияси директори лавозимларида ишлаган.

2009–2016 йилларда Учқўрғон тумани ҳокими бўлган.

2016–2017 йилларда яна вилоят ҳокимлигининг Ягона буюртмачи-инжиниринг компанияси директори вазифасини эгаллаган.

2017 йилдан ҳозирга қадар Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Баҳромжон Нурматов 2020 йил 7 октябрь куни Тошкент шаҳридаги клиникалардан бирида оғир хасталикдан вафот этди.