Коронавируснинг кутилмаган "фойдали" хусусияти аниқланди

Америкалик олимлар коронавируснинг кутилмаган хусусиятини аниқлашди. Тадқиқот натижалари оммага эълон қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Америкалик олимлар коронавируснинг кутилмаган хусусиятини аниқлашди. Уларнинг маълумотларига кўра, SARS-CoV-2 оғриқни сусайтириши мумкин. Pain журнали тадқиқот натижаларини эълон қилди. РИА Новости хабарига асосан.

“Тождор вирус”ни қачон такроран юқтириб олиш мумкин?

Мутахассислар таъкидлашича, коронавируснинг ACE2 рецепторлари ва бошқа моддалар билан инсон ҳужайраларига кириб боришини таъминлайдиган S-оқсилининг бирикмаси туфайли анестезия таъсири юзага келади.

Оғриқ сезгиларининг сигнал беришининг бузилиши нейропилин-1 ва VEGF-A - қон томирлари эндотелиясининг ўсиш омили бўлган бошқа протеин иштирокида содир бўлади.

Тадқиқотчилар нейропилин-1 хусусиятларини батафсил ўрганишни режалаштирмоқда, чунки унинг хусусиятлари анестезиологлар учун фойдали бўлиши мумкин.