“Корона” марказида кислород балон портлаши юзасидан жиноят иши очилди

Бугун эрталаб Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида ташкил этилган тиббиёт марказида кислород балон портлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. 7 октябрь куни Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида ташкил этилган “COVID-19” инфекциясига гумон қилинган ва касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород балони портлаганлиги ҳолати юзасидан Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юклатилди.

Тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинди.