Иркутскда ўзбекистонлик йигит кассани ўғрилардан сақлаб қолди - видео

Ўзбекистонлик оддий ишчи кофе пакетлари ва жевачка билан магазин кассасни ўғрилардан қутқариб қолди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Россиянинг Иркутск шаҳрида супермаркетда ёрдамчи ишчи бўлиб ишлайдиган 21 ёшли Салоҳиддин Маматқулов дўкон кассасини ўғрилардан сақлаб қолди. 

Воқеа тонг соат 4:00 лар атрофида содир бўлган. Салоҳиддин маҳсулотларни дўкон пештахталарига жойлаётган вақтида икки нафар ниқобли киши бостириб кириб унга пичоқ билан пўписа қилиб кассани ўмармоқчи бўлган. Ўғрилардан хавфсиз масофага қочиб, қўл остидаги нарсаларни ўғрилар томон ота бошлаган. Бундай қаршиликни кутмаган ўғрилар тезда кўздан ғойиб бўлишган. 

Супермаркет эгаси бу қаҳрамонлик учун Салоҳиддинни 10 минг рубль билан мукофотлаб, қўшимча дам олиш кунлари берган. Шунингдек дўконни яхшироқ қўриқлашни йўлга қўйган. Салоҳиддинга эса кейинчалик қўриқчи бўлиб ишга ўтишни ҳам таклиф қилиш мумкин.