ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Қирғизистоннинг Сайлов ва референдумлар ўтказиш бўйича Марказий комиссияси парламент сайловлари натижаларини ҳақиқий эмас деб топди.
Қирғизистонда парламент сайловлари 4 октябрь куни бўлиб ўтди. 5 октябрь куни Бишкекнинг марказий Ала-Тоо майдонида республика парламентига ўта олмаган партиялар тарафдорларининг норозилик намойишлари бошланди. Митингни тарқатишга уриниш вақтида норозилик акцияси намойишчилари ва куч тузилмалари ўртасида тўқнашувлар бошланди. Республика ССВ маълумотларига кўра, 590 киши жароҳат олган, бир киши ҳалок бўлган.
“2020 йил олтинчи октябрь куни Қирғиз Республикасининг Сайлов ва референдумлар ўтказиш бўйича Марказий комиссияси Қирғиз Республикаси Жогорку Кенешга сайловларда овоз бериш натижаларини ҳақиқий эмас деб топди”, - дейилган хабарда.
Сайловда 56,5 фоиз овоз берувчилар иштирок этишди. Овоз беришнинг дастлабки якунларига кўра, мамлакат парламентига тўртта: "Биримдик" ("Бирлик", ҳукумат партияси) 24,52% фоиз, "Мекеним Кыргызстан" ("Она Қирғизистон", ҳукумат партияси) 23,89%, "Қирғизистон" 8,73% ва "Бутун Кыргызстан" ("Ягона Қирғизистон) партияси 7,11% овоз билан ўтган. Қолган партиялар ўта олмаган.