Қирғизистон косаси тўлган кун - тартибсизликларга нима сабаб бўлди

Қирғизистонда янги революция бўладими? Бугун одамларни кўчага чиқишига нима сабаб бўлмоқда? Сайловдан олдин Республикада нималар бўлган эди?
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 окт - Sputnik. Галия Ибрагимова, Софья Мельничук. Қирғизистон МСҚ якшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларини бекор қилди. Сайловдан сўнг мамлакатда юз берган тартибсизликларни тўхтатиш мақсадида ҳукумат мухолифат билан музокаралар ўтказа бошлади. Лекин Бишкек ва Ўшда одамлар ҳалигача уйларига тарқалишгани йўқ. Улар сайловлар янги санаси эълон қилинишини кутишмоқда.

Партиялар қанча овоз тўплаган эди?

Сайлов бюллетенларида 16та партия номлари келтирилган бўлсада, улардан фақат 4таси Қирғизистон қонунчилигида белгиланган 7%ли тўсиқдан ўтиб, Парламентга депутат юбориш ҳуқуқига эга бўлган. Лекин сайловда етарлича овоз тўплай олмаган кичик партия вакилларининг фикрига кўра, бу натижалар қалбакилаштирилган.

Жээнбековнинг сиёсий карьераси якун топди - сиёсатшунос

Расмий маълумотларга кўра, бўлиб ўтган сайловларда Ҳукумат томонида бўлган "Биримдик" ва "Мекеним Кыргызстан" партиялари учун 50 %га яқин сайловчилар овоз беришган. Яъни, парламентга асосан "эски" депутатлар қайта сайланган.

Бундай "ғалабани" бошқа бир неча кичик партиялардан иборат бўлган мухолифат кучлари тан олмаган ва ҳукуматни сайловларни сохталаштиришда айблаган. Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорларига ҳам мухолифатчиларга қўшилган.

Мухолифатчиларнинг ғазабини келтирган иккита нарса бу: амалдаги президентнинг укаси Асилбек - "Биримдик" партиясига, коррупцияда айбланган  собиқ Божхона  бошлиғи ўринбосари Раимбек Матраимов эса - "Мекеним Кыргызстан" партиясига бош бўлганидир.

Шунингдек, кичик партиялардан бири бўлган "Қирғизистон" партияси ҳам 7%дан кўпроқ овоз тўплаб, парламент сайловларига ўтган. Ушбу партия кичик ва ўрта бизнес манфаатларини ҳимоя қилади.

Қирғизистонда парламент сайловлари натижалари бекор қилинди

Айни дамда норозилик билдираётган мухолифат кучларининг асосий ҳавотири шундаки, кичик партия бўлган "Кыргызстан" Ҳукуматга қарашли бўлган иккита йирик партияга қўшилади ва шу билан бошқарув ҳуқуқига эга бўлган кўпчилик коалицияси тузилади. Оқибатда Республикада ҳаммаси аввалгидай қолади, ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмайди.

Парламент сайловига 7%ли тўсиқдан ўтган яна бир партия бу - "Бутун Кыргызстан". Улар ҳозирги ҳукуматни кескин танқид қилиб. улар билан музокаралар ўтказишга норозилик билдиришмоқда. Лекин намойишчилар ушбу партига ҳам ҳозирча ишонч билдиришгани йўқ, чунки у ерда ўз обрўсини йўқотган собиқ сиёсатчилар жуда кўп.

Тўғри "номзод"ни сайлашга ёдам

Норозилик намойишига чиққанлар Ҳукуматни сайлов жараёнида маъмурий ресурсдан фойдаланишда, қариялардан ўзларига керакли бўлган "овозлар"ни йиғишда ва кўплаб сайлов участкасидан "ҳисобдан чиқариш  гувоҳномаларидан" фойдаланишда ва бошқа қонунбузарликларда айблашмоқда.

Бишкекда Оқ уй ишғол қилинди, Атамбаевни озод қилишди. Ҳозир нималар бўляпти - тафсилотлар

Душанба куни Бишкек ва Ўшда мухолифатчилар норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Бишкек, Норин, Талас ва Иссиқ-Кўл вилояти раҳбарлари ўз лавозимини тарк этди. Намойишларда амалдаги ҳукумат вакиллари билан ҳам тўқнашувлар содир бўлди.

Ҳукумат кечга яқин намойишчилар ўзи тарқалиб кетади, деган умиди амалга ошмади. Милиция ходимлари намойишчиларни ҳайдамоқчи бўлишганда, улар ҳукумат биноларига қараб ҳужумга ўтишди. Биринчи бўлиб Парламент биноси ишғол қилинди. Кейин намойишчилар Давлат Миллий Хавфсизлик қўмитаси қамоқхонасидан собиқ президент Алмазбек Атамбаев, собиқ бош вазир Сапар Исаков ва собиқ депутат Садыр Жапаровларни озод қилишди.

Тонгда маълум бўлишича, намойишларда 600дан ортиқ киши жароҳатланган. Улар орасида намойишчилар, ҳукумат вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари ҳам бор. Тез тиббий  ёрдам хизмати тунда тинимсиз ишлаган.

Айни дамда мухолифатчилар Мувофиқлаштириш кенгаши тузишган. Унга амалдаги ҳукуматга кескин қарши бўлган "Бутун Кыргызстан" партияси етакчиси Адахан Мадумаров бошчилик қилмоқда. Мухолифатчилар ҳукумат истеъфога чиқишини ва Парламент сайловларининг янги санаси белгиланишини кутишмоқда.

Амалдаги президент Сооронбай Жээнбеков мухолифат билан музокаралар ўтказишга рози бўлди.

"Тинчлик ва хавфсизлик – ҳамма нарсадан устун! Мен мамлакат тақдирини ҳамма нарсадан устун қўйишни ва ҳуқуқий йўлга қайтишингизни сўрайман”, - деди у.

Сайловдан атрофидаги воқеалар

Маълум бўлишича, ҳукуматга тегишли бўлган "Биримдик" ва "Мекеним Кыргызстан" партиялари сайловолди кампанияси давомида маъмурий ресурсдан очиқчасига фойдаланган. 500 минг киши 2-форма бўйича ўз турар жойидан бошқа жойда овоз берган. Мухолифат партияларида, албатта, бундай имкониятлар бўлмаган. Бу эса ҳатто сиёсатга аралашмайдиган фуқароларнинг ҳам жаҳлини чиқарган.

Қирғизистон молия вазирлиги барча операцияларни тўхтатди

Одамларга яна бир ёқмаган жойи, ҳукумат партиялари сайлов натижалари эълон қилинганидан сўнг оммавий байрам уюштиришган. Шундан сўнг норозилик намойишлари бошланиб кетган.

"Дастлаб одамлар ҳукумат нима бўлаётганини тушунтириб беради, деб кутишди. Бунинг ўрнига эса кўчалардан ғолиб партияларнинг байрамлари бошланиб кетди. Президент ва ҳукумат эса жим эди. Агар бирор киши чиқиб, суҳбат бошлаганда, балки ҳаммаси тинч ҳал бўларди", - дейди қирғизистонлик сиёсатшунос Алибек Мукамбаев.

Сиёсатчи фикрига кўра, норозиликнинг яна бир сабаби – мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият. Карантин туфайли кўпчиликнинг даромади камайиб кетган. Чеклов чоралари енгиллаштирилганида касаллар сони кескин ошиб кетди. Кунига 40 киши вафот этди, аптекаларда дори йўқ. Соғлиқни сақлаш тизими ўзининг самарасиз эканини, ҳукумат қўлидан иш келмаслигини кўрсатди.

"Одамлар ичида ушбу муаммолар тўпланиб-тўпланиб сайлов натижалари эълон қилинганидан сўнг, бирдан ташқарига отилиб чиқди", - дейди  Мукамбаев.

Шу билан бирга, экспертлар Атамбаевнинг озодликка чиқарилиши – вазиятга кучли таъсир қилмайди, собиқ президентга ҳам аҳолининг ишончи унчалик катта эмас, деб ҳисоблайди. Ҳозир асосийси, мухолифат ва ҳукумат бир-бирларининг фикрига қулоқ солиши. Акс ҳолда тўқнашувлар яна ва яна давом этаверади.