Жээнбековнинг сиёсий карьераси якун топди - сиёсатшунос

Бишкекдаги воқеаларни ўтган оммавий сиёсий чиқишлар билан таққослар экан, сиёсатшунос ушбу воеалар 2005 йилдаги парламент сайловларидан сўнг рўй берган воқеаларга ўхшашини таъкидлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 окт - Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков куч тузилмалари ёрдамини йўқотди, эҳтимол, у янги парламент сайловларини эълон қилишга ва ўз ваколатларини топширишга мажбур бўлади, деб ҳисоблайди қозоғистонлик сиёсатшунос Марат Шибутов.

Бишкекда Оқ уй ишғол қилинди, Атамбаевни озод қилишди. Ҳозир нималар бўляпти - тафсилотлар

"Ҳаммаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биноси босиб олингач рўй берди, куч тузилмалари қаршилик кўрсатишни тўхтатишгани ойдинлашган эди. Давлат - бу зўравонлик аппаратидир, кимда зўравонлик кўпроқ бўлса, ўша давлат бўлади. Президентда уларни (митинг иштирокчиларини - таҳр.) нейтраллаш бўйича қандайдир имконият қолмади. Мени фикримча, у (янги парламент сайловларини - таҳр.) эълон қилади ва ваколатларини топширади. Ҳозир унга ҳеч ким бўйсунмаяпти… Жээнбековнинг сиёсий карьераси якун топди", - деди Шибутов РИА Новостига.

Бишкекдаги воқеаларни ўтган оммавий сиёсий чиқишлар билан таққослар экан, сиёсатшунос ушбу воеалар 2005 йилдаги парламент сайловларидан сўнг рўй берган воқеаларга ўхшашини таъкидлади. Биргина фарқи "президент қочиб кетмаганида". "…Бу ерда қамоққа олинган собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва собиқ бош вазир Сапар Исаковни озод қилиш мотивлари ҳам қўшилди", деди агентлик суҳбатдоши.

Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Душанба куни Бишкекнинг марказий Ала-Тоо майдонида республика парламентига ўта олмаган партиялар тарафдорларининг норозилик намойишлари бошланди. Улар парламент сайловлари якунларини бекор қилишни ва такрорий овоз бериш ўтказилиши талабини илгари сурдилар. Душанба куни кечқурун митингни тарқатишга уриниш вақтида норозилик акцияси намойишчилари ва куч тузилмалари ўртасида тўқнашувлар бошланди. Сешанбага ўтар кечаси митинг иштирокчилари парламент ва президент администрацияси жой олган Оқ уй биносига бостириб киришди. Сўнгра давлат хавфсизлик қўмитаси томон йўл олдилар.

Улар мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбека Атамбаев ва унинг сафдошларини қамоқдан озод қилишга эришдилар. Сешанба куни эрталаб митинг қатнашчилари ҳукумат биносини қўлга олишгани маълум бўлди.

Атамбаев ишида далилларни яширганликда айбланиб суд қилинган Қирғизистон ИИВ собиқ раҳбари Курсан Асанов ўзини Бишкек коменданти, дея эълон қилди.

Атамбаев Қўй-тош воқеалари бўйича судда иштирок этишни хоҳлади

Қирғизистоннинг собиқ депутати Алмамбет Шыкмаматов бош прокурор лавозимини эгаллаганини маълум қилиб, парламентга ўтказилган сайловлар якунларини бекор қилди. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков парламент сайловлари якунлари бекор қилиниши эҳтимолини айтган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, тўқнашувларда 590 киши жабрланди, бир киши жабрланган. Бир нафари ҳалок бўлган.

Қирғизистон парламентига сайловлар 4 октябр куни бўлиб ўтди. Сайловда 56,5 фоиз овоз берувчилар иштирок этишди. Овоз беришнинг дастлабки якунларига кўра, мамлакат парламентига тўртта: "Биримдик" ("Бирлик", ҳукумат партияси) 24,52% фоиз, "Мекеним Кыргызстан" ("Она Қирғизистон", ҳукумат партияси) 23,89%, "Қирғизистон" 8,73% ва "Бутун Кыргызстан" ("Ягона Қирғизистон) партияси 7,11% овоз билан ўтган. Қолган партиялар ўта олмаган.