Бугун Ўзбекистонга Россиядан методист-ўқитувчилар гуруҳи учиб келади

Россиялик мутахассислар Ўзбекистон педагоглари ва ўқувчилари орасида рус тилини қанчалик билишларини аниқлаштириш учун тест олишлари кутилмоқда. Шунингдек, ўқитувчиларнинг профессионал кўникмаларига баҳо берилиши кўзда тутилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 окт - Sputnik. Бугун Ўзбекистонга Россиядан методист-ўқитувчилар гуруҳи учиб келади, деб хабар бермоқда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси.

Россиялик ўқитувчилар ўзбекистонда рус тили ўқитиш сифатини оширишда ёрдам беради

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия қўшма лойиҳани амалга оширишни бошлашган ва бунинг доирасида Ўзбекистонга РФ томонидан 37 нафар методист-ўқитувчилар йўлланмоқда.

Россиялик мутахассислар Ўзбекистон педагоглари ва ўқувчилари орасида рус тилини қанчалик билишларини аниқлаштириш учун тест олишлари кутилмоқда. Шунингдек, ўқитувчиларнинг профессионал кўникмаларига баҳо берилиши кўзда тутилган.

Россиялик ўқитувчилар Ўзбекистоннинг 14та аҳоли яшаш пунктлари бўйлаб тақлимланиши айтилмоқда.