ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Физиология ва тиббиёт бўйича 2020 йилги Нобель мукофотига америкалик олимлар Ҳарви Олтер ва Чарлз Райс ҳамда британиялик вирусолог Майкл Ҳоутонга муносиб кўрилди. Мукофот гепатит С вирусини топганлик учун тақдим этилди.
“Тарихда илк бор энди гепатит С вирусини даволаш мумкин. Тиббиёт соҳасидаги мукофот совриндорларининг кашфиётлари сурункали гепатитнинг қолган ҳолатларини аниқлади ва қон таҳлилини ўтказиш ва миллионлар ҳаётини сақлаб қолган янги дориларни қўллаш имконини берди”, - деди Каролина тиббиёт институти ҳузуридаги Нобель қўмитаси вакили.
Швеция ва Норвегияда 5 октябрь куни Нобель ҳафталиги бошланди, ҳафталик давомида ушбу нуфузли мукофотнинг 2020 йилдаги совриндорлари аниқланади.
Стокгольмдаги Нобель қўмитаси 5 октябрь, душанба куни мукофотнинг тиббиёт бўйича, сешанба куни — физика, чоршанба куни — кимё, пайшанба куни эса адабиёт бўйича совриндорларини эълон қилади.
Дунёдаги энг нуфузлилардан бири ҳисобланадиган дунёда тинчлик ўрнатишга ҳисса қўшганлик учун мукофот совриндори, анъанага кўра, Ослода эълон қилинади. Маросим 9 октябрь, жума кунига белгиланган.