Самарқанддаги даҳшатли ЙТҲда уч киши қурбон бўлди, икки киши касалхонада

“Такума” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи ўртадаги бетон тўсиққа бориб урилган. ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ва унинг икки йўловчиси ҳалок бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Самарқанд вилояти Нарпай туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Ҳодиса 04 октябр куни соат 20:30 да Нарпай туман “Оқолтин” МФЙда ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Нукукс”  М-37 автомобиль йўлининг 96 км.да содир бўлган. Қорақалпоғистонлик 42 ёшли ҳайдовчи З.Б. “Такума” автомашинаси билан ҳаракатланаётганда руль бошқарувини йўқотган. Кейин йўлни ажратиб турувчи ўртадаги бетон тўсиққа бориб урилган.

Самарқанддаги даҳшатли ЙТҲда уч киши қурбон бўлди, икки киши касалхонада

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи З.Б., ва йўловчи 26 ёшли Н.А.лар воқеа жойида, бошқа бир йўловчи 37 ёшли М.С. эса олган тан жароҳатлари туфайли туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Шунингдек, автомашинада бўлган яна икки нафар йўловчилар 41 ёшли Х.Қ. ва унинг укаси Ж.Қ.лар турли хилдаги тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Самарқанддаги даҳшатли ЙТҲда уч киши қурбон бўлди, икки киши касалхонада

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.