Россия чегаралари яна ёпилиши мумкин - Федерация кенгаши

Коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани туфайли Россия чегаралари ёпилиши ва парвозлар сони қисқартирилиши истисно қилинмаяпти
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Федерация кенгаши коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани туфайли Россия чегаралари ёпилиши ва парвозлар сони қисқартирилишини истисно қилмаяпти. Бу ҳақда Федерация кенгаши ижтимоий қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Валерий Рязанский маълум қилди.

“Тождор вирус”ни қачон такроран юқтириб олиш мумкин?

“Албатта, РФ чегараларини ёпишимиз мумкин, бунга қараб кетяпмиз”, - деди сиёсатчи. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

У одамлар қанчалик кўп бир жой иккинчи жойга ҳаракат қилса, шунча касалланиш сони кўп бўлишини таъкидлади.

Рязанский қатор мамлакат жиддий чоралар кўраётганини маълум қилиб, давлат карантинини қайта жорий этган Исроилни мисол қилиб кўрсатди.

Россияда сўнгги икки кун ичида аниқланган янги COVID-19 ҳолатлари илк бор май ўртасидан буён 10 мингдан ошмоқда.

Коронавирусга қарши курашиш тезкор штабининг РИА Новостига изоҳ беришича, Россияда чегараларни ёпиш ёки авиақатновларни чеклаш режалаштирилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Россия босқичма-босқич қатор мамлакатлар билан мунтазам парвозларни тиклаб, чегараларини очмоқда. Жумладан, Қозоғистон ва Қирғизистон билан парвозларни тиклаган.