Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Сайловларда 16 та партия иштирок этмоқда. Улар орасида “Ата-Мекен”, “Бир Бол”, “Биримдик” каби партиялар бор.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. 2 475 та участкаларда овоз бериш мумкин, улардан 45 таси хорижда.

Улар соат 20:00 га қадар очиқ бўлади.

Овоз бериш санитария-гигиена талабларига қатъий равишда риоя қилинган ҳолда бўлиб ўтмоқда. Участкага киришда сайловчиларнинг ҳарорати ўлчанмоқда, ҳимоя ниқоблари тарқатилмоқда, ижтимоий масофага риоя қилиш назорат қилинмоқда.

Сайловларда 16 та партия иштирок этмоқда. Улар орасида “Ата-Мекен”, “Бир Бол”, “Биримдик” каби партиялар бор.

Қирғизистон парламенти 120 нафар депутатдан ташкил топган. Улар ҳар 5 йилда сайланадилар. Мамлакат конституциясига кўра, сайловларда ғалаба қозонган партия энг кўпи билан 65 та депутатлик ўрнига умид қилиши мумкин. Ўринларнинг тақсимланишида сайловларда энг камида 7 фоиз овоз ва республиканинг 7 та вилояти ҳамда Бишкек ва Ўш шаҳарларида 0,7 фоиздан кам бўлмаган овоз тўплаган партиялар иштирок этиши мумкин. 

Сайловлар жараёнини 43 та давлатдан 277 нафар кузатувчи кузатмоқда. Уларнинг аксарияти МДҲ мамлакатлари вакиллари ҳамда КХШТ кузатувчиларидир.