Меркель Путин, Трамп ва Макроннинг Тоғли Қорабоғга оид баёнотини қўллаб-қувватлади

Германия канцлери Ангела Меркель Қорабоғда давом этаётган тўқнашув ва қурбонлар сони ўсишидан хавотир билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Германия канцлери Ангела Меркель Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали суҳбатлашди. Суҳбат чоғида Тоғли Қорабоғда можаронинг кескинлашиши муҳокама қилинди.

“Канцлер давом этаётган тўқнашув ва қурбонлар сони ўсишидан хавотир билдирди. У барча томонлар зудлик ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиши ва музокараларни қайта тиклашиши лозимлигини таъкидлади”, - деди ГФР Вазирлар маҳкамаси вакили Улрике Деммер.

Путин, Трамп ва Макрон Қорабоғдаги вазиятга оид қўшма баёнот берди

“У ЕХҲТнинг Минск гуруҳи ҳамраисларининг (Россия, АҚШ ва Франция) 1 октябрдаги баёнотини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади”, - деди Деммер. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Шунингдек, Меркель қарама-қарши томонлар  ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидан ҳалок бўлганларнинг танасини олиб чиқиш учун гуманитар танаффус борасида келишиб олиши тарафдори эканини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия, АҚШ ва Франция президентлари Тоғли Қорабоғдаги вазиятга оид қўшма баёнот берган эди. Улар минтақадаги кескинликни қатъиян қоралашди ва томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақиришди.