ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Коронавирус билан касалланган Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи Марина Порошенко маълум қилди.
“Бугун эрим ва қизимиз COVID-19 га қарши курашмоқда. Пётр Алексеевич Киевдаги коронавирус беморларини даволайдиган шифохоналардан бирига ётқизилди. Эримда ўпканинг икки томонлама шамоллаши бўлишига қарамасдан, у кучли иродага эга ва буни касалликка қарши курашда кўрсатмоқда”, - деди у “Европа бирдамлиги ” партиясининг Facebook᾽даги саҳифасида жойлаштирилган видеомурожаатида.
Пётр Порошенко 29 сентябрь куни коронавирусга топширган тести мусбат чиққани ва уйида даволанаётганини маълум қилган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Украинада коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 226,4 минг нафарни ташкил этмоқда. Улардан 100 минг нафари тузалиб кетган. 4397 киши эса вирус қурбонига айланган.