ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Фарғона вилояти Риштон туманида “Hyundai” русумли экскаватор ва “Сobalt” автомашинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
ЙТҲ 22 сентябрь куни Темирйўл 2 кўчасида содир бўлган. Т.И. бошқарувидаги “Hyundai” русумли экскваторида маҳаллий йўлдан чап томонга қайрилиб олаётганда “Сobalt” билан тўқнашиб кетган. Натижада “Сobalt” йўловчиси Р.Б. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.