Етти ҳудудда яна 183 кишида коронавирус аниқланди

Ҳозирда мамлакатда 3088 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 573 нафари оғир, 252 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ўзбекистонда ўтган тун давомида яна 183 кишида коронавирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 58 421 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Коронавирус билан касалланганларнинг асосий хатоси айтилди

Янги касалланганларнинг 81 нафари Тошкент шаҳрида, 28 нафари Жиззах вилоятида, 21 нафари Тошкент вилоятида,18 нафари Сирдарё вилоятида, 16 нафари Қашқадарё вилоятида,  13 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 479 нафарга етди.

Шу пайтга қадар 54854 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3088 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 573 нафари оғир, 252 нафари эса ўта оғир аҳволда.