Тошкент шаҳрида яна 276 та мактабда анъанавий дарслар йўлга қўйилади

Тошкент шаҳридаги бошқа умумий ўрта таълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар онлайн тарзда, яъни "Онлайн-мактаб" лойиҳаси доирасидаги амалга оширади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 окт - Sputnik. 2 октябрдан Тошкент шаҳрида 276 та умумтаълим мактабида анъанавий дарслар йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ХТББ матбуот хизмати.

Пандемия вақтида ўқиш қандай ташкил қилинади?

Аввалроқ, Санитария-эпидемиология осойишталик марказлари, тиббиёт бирлашмаларининг хулосалари, ўқитувчиларни коронавирус кўрсаткичи ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашларининг тегишли қарорлари билан пандемия шароитида Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёнларини босқичма-босқич 2020 йил 14 сентябрдан 268 та таълим муассасалари анъанавий тарзда ўз фаолиятини бошлагани тўғрисида хабар берган эдик.

2020 йил 2 октябрь ҳолатига Тошкент шаҳридаги 318 та умумтаълим муассасаларидан қуйидаги 276 таси анъанавий тарзда фаолият кўрсатади:

Тошкент шаҳридаги бошқа умумий ўрта таълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар онлайн тарзда, яъни "Онлайн-мактаб" лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.
Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндошишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаётган мактаблар жамоасидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш, фарзандларимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашларини сўраб қоламиз.