"Учинчи жаҳон уруши" учун энг яхши танк маълум қилинди

Дрезден ҳарбий-тарихий музей экспертлари Йенс Венер ва Бернард Каст "учинчи жаҳон уруши" учун энг яхши танкни маълум қилдилар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Дрезден ҳарбий-тарихий музей экспертлари Йенс Венер ва Бернард Каст  "агар совуқ уруш вақтида учинчи жаҳон уруши бошланганда Т-72 танкини энг яхши танк бўларди", деб таъкидладилар. РИА Новости хабарига асосан.

Экспертларнинг фикрига кўра, Т-72 нисбатан арзон, ғарбий аналогларидан устунлик хусусиятларига эга бўлган.

“1970-йилларида НАТОнинг ўша пайтдаги танклари, масалан, жуда енгил зирҳли ҳимояси бўлган Германиянинг Леопард I” ёки Американинг М60 танклари билан таққослаганда, Т-72 танки анча истиқболли эди”, - деди Венер Military History Not Visualized YouTube-канали эфирида.

Мутахассис таъкидлашича, Т-72 танкининг зирҳ қопламаси экипажни ядро портлаш, зарарли таъсирлари, кимёвий ва бактериологик қуролларни қўллаш оқибатларидан ишончли ҳимоя қилган. Бундан ташқари, танк маневр ва тезликни сақлаган ҳолда юқори ўқ отиш кучига эга бўлган.