Сурхондарё прокуратураси чўкиб қолган кўприк "иши"ни қайта очди

Сурхондарё прокуратураси тез вақтда яроқсиз ҳолга келиб қолган кўприк устидан қайта текширув бошлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. Сурхондарё вилояти прокуратураси қурилганидан 1 йилу 7 ой ўтиб яроқсиз ҳолга келиб қологан кўприк иши бўйича текширув ўтказа бошлади.

Бироз олдин ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода, маҳаллий аҳоли яқинда қурилган кўприк яроқсиз ҳолга келиб қолгани ва тез ёрдам ва бошқа транспорт қишлоққа етиб бориш учун 20 км узоқ масофадан айланиб келаётганини хабар қилган эди.

Бош прокуратура Жиззахда дарс пайтида тўсатдан вафот этган ўқувчи ҳақида баёнот берди

Прокуратура томонидан аниқланишича, Қумқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи, давлат аҳамиятидаги
4р-105 “Дарбанд-Бойсун-Элбаён” автомобиль йўлининг 76 километрида жойлашган, узунлиги 66 метр бўлган “Полвонтош” селгаси устидаги кўприкнинг оралиқ таянч устунлари 1 метрга чўкиши ва устки плиталари қулаши натижасида кўприк яроқсиз ҳолатга келиб қолган.

Сурхондарё вилоятавтомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси мутахассилари аниқлашига кўра пудратчи корхона “Сурхон қурулиш назорат ўлчов” МЧЖ томонидан ушбу кўприк қурилиш жараёнида 34 млн. сўмлик ишлар бажарилмаган. 

Ушбу ҳолат юзасидан Термиз транспорт прокуратураси томонидан олдинроқ текшириш ўтказиш бошланган, лекин пандемия вақтида киритилган чекловлар туфайли 18.06.2020 куни жиноят иши бекор қилинган эди. 

Ушбу қарор 29.09.2020 йилда Транспорт прокурори томонидан бекор қилиниб, ҳозирги кунда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё прокуратураси чўкиб қолган кўприк "иши"ни қайта очди