Шавкат Мирзиёев Нукусга учди

Таъкидланишича, давлат раҳбари Нукусда Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, давлат раҳбари Нукусда Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади.

Сафар давомида, шунингдек, бунёдкорлик ишлари, янги корхоналар фаолияти билан танишиш режалаштирилган.