Россиялик шифокорлар миссияси якунланди

Россиялик меҳмон шифокорлар икки ҳафта давомида Ўзбекистон шифохоналарида тажриба алмашишдан сўнг ватанига қайтиб кетишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. Ўзбекистонга келган россиялик шифокорлар белгиланган вазифаларини якунлаб ватанига қайтиб кетишди. 

Меҳмонларни кузатиш тадбири давомида делегация раҳбари Константин Покровский ва анестезиолог-реаниматолог шифокор Ирина Мачулинага “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони топширилди.

Россиялик шифокорлар Ўзбекистонда қисқа вақт ичида коронавирусг қарши кураш учун барча шароитлар яратилгани ва тиббиёт тизими қайта кўриб чиқилганини қайд этиб бунга юқори баҳо беришди. 

Эслатиб ўтамиз, 35 нафар  Россиялик эпидемиолог, пульмонолог, анестезиолог-реаниматолог, инфекционист, рентгенолог, терапевт, хирург, лаборатор диагностика мутахассислари ҳамда анестезист ҳамширалари 18 сентябр куни Ўзбекистонга келган эди. Икки ҳафта давомида Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган, Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, шифокорларимиз билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашдилар.