Айрим маҳсулотлар мажбурий рақамли маркировка қилинади

Ўзбекистонда йил охирига қадар айрим маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировка қилиш тартиби жорий этилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Ўзбекистонда йил охирига қадар айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировка қилиш бошланиши мумкин. Бу ҳақида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталига жойлаштирилган президент қарори лойиҳасида айтиб ўтилган.

Маркировка қилиш мажбурий бўлган маҳсулот турлари қуйидагилар санаб ўтилган:

  • Тамаки маҳсулотларини – 2020 йил нинг декабрида
  • Алкоголли маҳсулотлани – 2021 йилнинг март ойида
  • Дори воситалари ва тиббий буюмлар – 2022 йилнинг январида
  • Сув ва салқин ичимликлар – 2022 йилнинг февралида
  • Маиший техника – 2022 йилнинг март ойида

Мажбурий маркировка тартибини жорий этишдан мақсад- контрабанда ва контрафакт маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотиш, маҳсулотларни қонуний айланишини олдини олиш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, дейилган ҳужжат матнида.