Тошкентда “Lacetti” ҳайдовчиси 6 та автомобилга шикаст етказиб, симёғочга бориб урилди

Тошкентда инпектордан қочиб тезликни оширган ҳайдовчиси олтита автомобилга шикаст етказди. Сўнгра охирида йўл ўртасидаги симёғочга бориб урилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Тошкентда “Lacetti” ҳайдовчиси олтита автомобилга шикаст етказиб, симёғочга бориб урилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаси 1 октябрь куни соат 14:00 ларда Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ ва Мовароуннаҳр кўчалари кесишмасида рўй берган.

Тошкентда “Lacetti” ҳайдовчиси 6 та автомобилга шикаст етказиб, симёғочга бориб урилди

Маълум қилинишича, хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган 30 ёшли ҳайдовчи Т.А. ҳаракатини давом эттириб, Мустақиллик шоҳ кўчаси бўйлаб юқори тезликда ҳаракатланган. Оққўрғон-Мустақиллик шоҳ кўчалари кесишмасига етган вақтида ўзидан олдинда бўлган “Matiz”, “Cobalt”, “Hyundai”, “Nexia”, “Spark” ва “Damas” автомобилларига техник шикаст етказган. Шундан сўнг йўлнинг қарама-қарши бўлагини ажратиб турувчи қисмида, тунги вақтда ёритиш учун ўрнатилган симёғочга урилиб тўхтаган.

Тошкентда “Lacetti” ҳайдовчиси 6 та автомобилга шикаст етказиб, симёғочга бориб урилди

Хабарда ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқлиги таъкидланган.

Тошкентда “Lacetti” ҳайдовчиси 6 та автомобилга шикаст етказиб, симёғочга бориб урилди

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари дастлабки суриштирув ишларини олиб бормоқда.