Шомуродов яқин кунларда Италияга келади – “Женоа” директори

“Женоа” спорт директори Италия футбол клуби тез орада Элдор Шомуродов транферини амалга оширишини тасдиқлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. “Женоа” спорт директори Даниэле Фаджиано Metaraitings порталига берган интервьюсида Италия футбол клуби тез орада Элдор Шомуродов транферини амалга оширишини тасдиқлади.

Шомуродов Италия клубида фаолиятини давом эттириши мумкин

“Биз битим шартларини келишиб олдик. Ўйлайманки, яқин кунларда Шомуродов Италияга келади. Умид қиламанки, бу жуда тез орада рўй беради”, - деди Фаджиано.

Маълумотларга қараганда, "Женоа" футболчига йилига 700-800 минг евро маош таклиф қилмоқда. Унинг трансфери учун 9 млн евро сарфлайди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг “Ростов” клубида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчи  Элдор Шомуродов А Серияси клубига ўтиши мумкинлиги ва уннга “Женоа” клуби қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.