Москвада ходимларнинг 30%ини масофавий ишлашга ўтказиш буюрилди

Москвада иш берувчиларга ходимларининг 30%ини мажбурий тартибда масофавий ишлашга ўтказиш белгиланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Москва шаҳри ҳудудида фаолият юритаётган корхоналар 5 октябрдан ходимларининг 30%ини масофавий ишлаш тартибига ўтказиши керак. Бу ҳақида шаҳар мэри Сергей Собяниннинг фармони эълон қилинди.

Москва мактабларида икки ҳафталик таътил эълон қилинди

Ундан ташқари Москва корхоналари ёши 65дан катта бўлган ва сурункали касалликларга эга бўлган ходимларни ҳам масофавий ишлаш тартибига ўтказиши керак. 

Бундай тартиб пойтахтдаги эпидмиологик вазият билан боғлиқдир. Бир неча кун олдин шаҳар мэри томонидан эълон қилинган ходимларни масофавий ишлашга ўтказиши ҳақидаги тавсияномага кўпчиллик қулоқ солмаган эди.

- Биз тавсияномаларимиз метро ва ер усти транспортида одамлар сонини камайтиаради деб умид қилган эдик, лекин афсуски бундай бўлмади. Бир қатор корхоналар бизнинг маслаҳатга қулоқ солишди, лекин жамоат транспортида одамлар сонини камайиши кузатилмади. Энди иш берувчилар мажбурий тартибда айрим ходимларни масофавий ишлашга ўтказиши керак бўлади", - деди Сергей Собянин.

COVID-19: Москвада касалланиш кескин ошди

Фақат тиббиёт муассасалари, мудофаа корхоналари, Роскосмос, Росатом ва бошқа стратегик муассасалар одатий тартибда ишлашда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги сутка давомида Москвада 2424 кишида коронавирус аниқланган. Эпидемия бошланган вақтдан буён 295 025 киши зарарланган. 

Россияда Москва энг кўп аҳоли зарарланган ҳудуд бўлиб қолмоқда. Иккинчи ўринда Москва вилояти - 73 832 киши. Санкт-Петербургда — 43 306 киши.

 

 


Реклама