Ҳақиқат қаерда? Арманистон ва Озарбайжон баёнотлари ва раддиялари кураши

Урушдаги контрпропаганда, одатга кўра, душман жанговар руҳини тушириш учун ишлатилади - бунда унинг йўқотишлари сони бўрртирилиб, ўз шахсий ютуқлари ҳам ортиқча катталаштирилган усулдан фойдаланилади
Sputnik

2020 йил сентябр ойида Тоғли Қорабоғда бўлиб ўтган Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги қуролли қарама-қаршилик ҳаддан зиёд кўп миқдордаги хабарлар тарқалаётгани билан олдингиларидан фарқ қилмоқда, эътиборли жиҳати ушбу хабарлар эълон қилиниши билан, шу оннинг ўзидаёқ қарши томон раддияси эълон қилинмоқда. Бу халқаро кузатувчиларга вазиятни таҳлил қилиш ишларини қийинлаштирмоқда, Боку ва Ереваннинг ҳар қандай расмий баёнотларига нисбатан ишончсизликни уйғотмоқда.

Дунёда Тоғли Қорабоғ можаросига қандай муносабат билдирилди ва ким "оловга ёғ қуймоқда"?

Сентябрдаги жанговар ҳаракатлар кечган кунлар давомида сон-саноқсиз миқдордаги шубҳали рақамлар, фактлар, шаффоф бўлмаган эпизодлар тўпланди. Мисол учун, Арманистон Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 49та озарбайжон дронлари уриб туширилган, аммо фақат бир дона учувчисиз учиш қурилмаси(УУҚ)нинг қолдиқлари фотосурати эълон қилинган. Ўз навбатида, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги 18та арман УУҚ, шунингдек, 80та арман танклари ва бутун бошли шахсий таркиб полки (икки мингга яқин киши) йўқ қилингани ҳақида хабар берди. 

Ўтган ўн йиллик давомида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси ҳудудида кечган ҳарбий-сиёсий турбулентлик давомида Арманистон ва Озарбайжон жанговар ҳолатда 20га яқин дронларни йўқотган эди. Фронт бўйича мудофаадаги позициялари бир километрни эмас, ундан кўпроқ масофани эгаллайдиган арман полкини тезликда йўқ қилиш учун, эҳтимол, оммавий қирғин қуроллари керак бўлади.

Қорабоғдаги зиддийлашув ва дронни қўллашдаги "сурия" тажрибаси

Лекин Арманистон Мудофаа вазирлиги ҳам 790 нафар озарбайжон ҳарбий хизматчилари йўқ қилинганлиги ҳақида хабар қилди. Агар бу йўқотишлар рост бўлса, бундай темпда икки армия қишга етиб бормайди. Эслатиб ўтаман, турли маълумотларга кўра, мобилизацияга қадар Озарбайжон 65 мингдан 125 минггача "милтиққа", Арманистон ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғ эса - 65 минггача амалдаги ҳарбий хизматчиларга эга бўлган.

Арманистон Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, 29 сентябр куни турк ҲҲКга тегишли F-16 қирувчиси озарбайжоннинг Гянжа аэродромидан ҳавога кўтарилган ва Варденис тумани ҳудудида Арманистоннинг Су-25 ҳужум самолётини уриб туширган. Учувчи майор Валерий Данелин қурбон бўлган. Самолёт қолдиқлари фотолари эълон қилинган, аммо уларга қараб фожиа сабабларни аниқлаштириш жуда қийин.

Арман ҳарбий идораси жанговар ҳаракатларга турк кучлари жалб қилинганлигини исботловчи тўлиқ далилларни тақдим этишни ваъдасини бермоқда. Ҳозирча эса Озарбайжон ва Туркия авиа-зарба тўғрисидаги маълумотларни рад этишди. Бокунинг таъкидига кўра, улар жанговар авиациядан умуман фойдаланмайди.

Қорабоғдаги вазият: Россия ТИВ томонларни зудлик билан ўт очишни бас қилишга чақирди

Арманистон Республикаси президенти ёрдамчиси Хикмет Гаджиев маълумотларига кўра, иккита арман Су-25 самолёти тоғга урилиб, портлаган. Бу сингари ҳодисалар аввал яхши кўринмаслик ҳолатларида - Арманистонда ва бошқа давлатларда юз берган. Самолёт техник эскирганлик ёки Арманистоннинг Ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимларининг тасодифий (дўстона) ўт очиши туфайли ҳам қулаган бўлиши мумкин. Мабодо арман Су-25 рақиб томонидан уриб туширилган бўлса, Арманистон Мудофаа вазирлиги мутахассислари турк F-16 қирувчиси парвозини нима ёрдамида кузатишди, ва унда нега Ганжа аэродроми бўйлаб бўлса ҳам жавоб зарбасини йўллашмади.

30 сентябр куни журналистлар билан учрашувда Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон (ва F-16)га қарши Су-30СМ қирувчилари ва "Искандер" ОТРКлари эҳтимолий қўлланилиши хусусидаги саволга тўғри жавоб беришдан қочди.

Жириновский: Кавказдан сўнг Марказий Осиё ўт ичида қолади

Россия ва жаҳон ҳамжамиятининг аксарият мамлакатлари Боку ва Ереванни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақиради. РФ президенти Владимир Путин 29 сентябрь куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан бўлган суҳбатда можаро зонасидаги жанговар ҳаракатлардан чуқур ташвишдалигини билдирди, ва деэскалация зарурлигига эътибор қаратди.

РФ преззиденти Владимир Путиннинг озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиев билан мулоқоти зарурат туғилганида бўлиб ўтади.