Қорабоғдаги зиддийлашув ва дронни қўллашдаги "сурия" тажрибаси

Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар можаро томонларининг технологик жиҳатдан сезиларли тараққий этганини намоён қилмоқда, деб ёзади ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленко
Sputnik

Озарбайжон ва Арманистон қўшинлари разведка ва зарба учувчисиз учиш қурилмалари (УУҚ)дан - "сурия тажрибаси"ни ҳисобга олган ҳолда фаол фойдаланишмоқда. Бу табиийки жонли куч ва техникада йўқотишлар сони ортишини келтириб чиқармоқда.

Дунёда Тоғли Қорабоғ можаросига қандай муносабат билдирилди ва ким "оловга ёғ қуймоқда"?

Яқин ўтмишда рўй берган худди шу сингари жанговар ҳаракатлардан фарқли ўлароқ, Қорабоғдаги ҳозирги оғир аслаҳалар қўлланилаётган зиддият жанг майдонида олинган видео билан кечаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу кадрларда Озарбайжон ва Арманистоннинг ҳавода мунтазам кузатилаётган разведка ва зарба дронларини кўриш мумкин.

Арманистон ҳарбий идораси маълумотларига кўра, озарбайжон қўшинлари 29 сентябрь куни арман ҳудуди Варденис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм бўйлаб туркияда ишлаб чиқарилган дрон ёрдамида авиазарба беришди. Сал олдин Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучлари Қорабоғ билан чегаратуташув жойида аҳоли пунктлари Арманистон ҳарбий кучлари томонидан ўққа тутилгани ҳақида баёнот берган эди.

Позиция жанглари давом этмоқда, рақиблар бир-бирига алоҳида (нуқтали) зарба беришмоқда. Можаро ҳудудидан қочоқлар сезиларли оқимининг йўқлиги ҳам жанговар ҳаракатларнинг нисбатан босиқ характеридан далолат бермоқда.

Қорабоғдаги можаро - Россияни Кавказ урушига тортишга уриниш

Қайноқ осмон

Айни вақтда экспертлар ҳамжамияти фақатгина АР ва ОР ҳарбий идораларининг расмий маълумотига таянишлари мумкин. Қорабоғ кучлари гўёки 49та озарбайжон дронларини уриб туширган, ўз навбатида, арман армияси 18та УУҚдан жудо бўлган. Тахминимча, рақамлар ўта бўрттирилган.

Таққослаш учун, ўтган ўн йил мобайнида Тоғли Қорабоғда йигирмага яқин озарбайжон ва арман УУҚлари уриб туширилган эди. Аммо ҳар нега қарамай, минтақадаги дронлар уруши - бу ҳақиқат. Сурия тажрибаси эса шуни кўрсатмоқдаки, замонавий қуролли можароларда учувчисиз комплекслар аҳамияти мунтазам ортиб бормоқда.

Яқин келажакда жанговар ҳаракатлар стратегияси ва тактикаси кўп ҳолларда сунъий онгга эга бўлган разведка олиб бориш ва зарба бериш, юз ва ҳатто минглаб километрлардаги нишонларга "қўли етадиган" автоном учар аппаратлари томонидан белгиланади. Шу бугуннинг ўзида ҳам ЎЎҚлар томонидан жанговар ҳаракатлар зоналарида суткасига 24 соатлик назорат таъминланмоқда.

Россияда ўтсочар дрон яратилади

Қорабоғ зиддиятида Боку асосан Исроилда ишлаб чиқарилган, 50 килогача юк кўтаришга қодир ва ҳаракат масофаси 250 км гача бўлган Aerostar, Hermes, Heron ва Harop дронларидан фойдаланмоқда. Бундай аппаратларни разведкада, ўт зарбасини тўғирлашда ҳамда рақибнинг жонли кучи ҳамда енгил зирҳланган техникасига қарши курашда бошқарилувчи жанговар захира сифатида қўллаш мумкин.

ЎЎҚ қимматбаҳо, ва Ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари воситалари учун етарлича сезилишга эга. Масалан, Hermes 20 миллион долларга яқин туради, аммо уни нишонга сари йўлда уриб туширишлари мумкин. Ҳаражатларни оптималлаштириш учун Озарбайжон исроилнинг Aeronautics Defense компанияси ишлаб чиқарадиган дрон-камикадзе "Орбитер-1К" Systemsнинг хилларидан бирига ўхшаш, ўз-ўзидан тўғирланадиган, кўринувчан ва инфрақизил диапазонларда кузатув оптик-электр тизимига эга, осмонни қўриқловчи "Зарба" жанговар захираларини лицензион ишлаб чиқарилишини йўлга қўйди.

"Кўринмас" қотил: Россиянинг "овчи" дрони АҚШ ва НАТОни нега ташвишга соляпти?

Каттагина маблағга эга бўлмаган ҳолда, Ереван ўз мудофаа саноати имкониятларига таянмоқда. Арманистон "Крунк" типидаги енгил (20 килогача юк кўтариш ва ҳаракат масофаси 150 км бўлган) ҳамда тоғли жойлар учун арзон ва самарали бўлган ўта кичик "Базе" разведка ва зарба аппаратларини ишлаб чиқармоқда ва қўлламоқда. Арман армиясининг 95%дан ортиқ дронлари - маҳаллий ишлаб-чиқарувчилар маҳсулотидир.

Жанубий Кавказ барқарор дунё учун қайноқ нуқта ва юқори технологик қурол учун анча тор бўлиб қолмоқда. Бундай юқоритехнологик қурол борган сари кўпаймоқда. Аммо жанг майдонида томонларнинг бирининг тотал устуворлиги ҳозирча кузатилмаяпти.