Жиззахда ишлаб чиқариладиган KIA автомобиллари нархи маълум бўлди

Ўзбекистон бозорида Seltos кроссовери нархи 230 млн сўмдан, K5 седани эса 250 млн сўмдан бошланмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Жиззахдаги заводда йиғиладиган KIA автомобиллари — Seltos ва К5 моделларининг нархлари эълон қилинди.

Seltos кроссовери учта комплектацияда тақдим қилинади:

  • Luxe — 229 900 000 сўмдан;
  • Style — 252 900 000 сўмдан;
  • Prestige — 279 900 000 сўмдан.

K5 седани эса бешта комплектацияда таклиф қилинмоқда:

  • Comfort — 249 900 000 сўмдан;
  • Luxe — 269 900 000 сўмдан;
  • Prestige — 293 900 000 сўмдан;
  • Style — 343 900 000 сўмдан;
  • GT Line — 369 900 000 сўмдан.

Аввалроқ “Жиззах” эркин иқтисодиёт зонасидаги ADM-Jizzakh заводи ноябрь ойидан бошлаб энг янги моделлардан бўлган — KIA Seltos ва KIA К5 автомобилларини йиғишни бошлаши ҳақида хабар қилинган эди.

Биринчи босқичда заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 25 минг донани ташкил этади. Кейинчалик ушбу кўрсаткич 100 мингтага етказилади..