"Вектор" маркази вакцинаcининг клиник синовларини тугатилди

Янги вакцина инсонда бир умрлик иммунитет ҳосил қилмайди, лекин ярим йил давомида вирусдан ҳимоя қилиши мумкин. 
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. "Вектор" - Давлат биотехнологиялар ва вирусология илмий маркази мутахассислари коронавирусга қарши ишлаб чиқилган вакцинанинг клиник синовларини тугатди, деб хабар қилмоқда "Роспотребнадзора" раҳбари Анна Попова.

"Вектор"да вакцинанинг клиник синовлари бугун тугатилди, Чумаков номли институтда синовлар давом этмоқда", - деди Попова НТВ телеканали эфирида. 

Бироз олдин "Вектор" маркази томонидан ишлаб чиқилган "ЭпиВакКорона" вакцинаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун юборилган эди. Вакцинани рўйхатдан ўтказиш 15 октябрда тугатиш режалаштирилган. Шундан сўнг вакцина кўнгиллиларда синовдан ўтказиш бошланади. 

Биринчи босқич синовларида ушбу вакцина ўзининг хавфсизлигини ва самарадорлигини намойиш қилган. Янги вакцина инсонда бир умрлик иммунитет ҳосил қилмайди, лекин ярим йил давомида вирусдан ҳимоя қилиши мумкин.