ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. Самарқанлд яқинидаги собиқ Кимёгарлар посёлкасида (собиқ Суперфосфат) жойлашган кўп хонадонли уйлар турли рангларга бўялди, деб хабар қилмоқда Тролл.уз.
"Самарқанддан 13 км узоқликдаги шаҳарчада уйларни шундай бўяшибди. Нима дейсиз? Менимча ажойиб!", - деб ёзган пост муаллифи.
Маҳаллий ҳокимият фикрига кўра, бир хил кўринишдаги кўп қаватли уйлар сони жуда кўп бўлган жойларда уларни турли рангларга бўяш мақсадга мувофиқ бўлади.
Самарқандда уйлар ранг-баранг тусга бўялди - фото
© Troll.uz
2017 йилдан буён Тошкентда ҳам шаҳар архитектурасида турли ранглардан фойдаланишга рухсат берилган эди. Айни дамда ана шундай рангли лойиҳалар яртилмоқда.
Самарқандда уйлар ранг-баранг тусга бўялди - фото
© Troll.uz
Маҳаллий аҳолининг аксариятига ҳам ушбу ғоя маъқул келган, лекин қаршилар ҳам бор. Телеграмда ушбу пост 4 мингта лайк ва 1 мингта дислайк олган.
Самарқандда уйлар ранг-баранг тусга бўялди - фото
© Troll.uz