ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Франциянинг нефт-газ компанияси Total 2030 йилдан сўнг нефт даври тугашини маълум қилди. Бу ҳақида Bloomberg хабар қилмоқда.
Total экспертлари ишонч билдиришига кўра, инсоният секин аста бошқа энергия манбааларига ўта бошлайди. Хусусан - табиий газ. Ушбу ёнилғи - жаҳон бозорида асосий рол ўйнайди.
Шунингдек, 2050 йилга келиб электр энергиясига бўлган талаб ошади. Ўша вақтга электр энергияси инсониятнинг энергияга бўлган талабининг 40%ини қондиради. Ҳозир унинг улуши 20%ни ташкил қилмоқда.
Total компанияси ўз ресурсларини қуёш ва шамол энергияси соҳасига йўналитиришни режалаштирмоқда. Шунингдек аккумуляторлар ишлаб чиқариш ва электромобиллар учун қувватлаш станциялари қуриш соҳаларига ҳам инвестиция киритишни устувор вазифа сифатида белгилаган.