Ўзбекистон Хитой билан биргаликда вакцина ишлаб чиқишда иштирок этади

Ўзбекистон Хитойнинг Sinopharm ва Zhifei Longcom фармацевтика компаниялари билан ҳамкорликда коронавирусга қарши вакцинанинг 3-босқич синовларини биргаликда ўтказишга келишиб олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Ўзбекистон Хитой билан ҳамкорликда вакциналар ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди РИА Новости. 

Ўзбекистонда вакциналарнинг сўнгги учинчи босқич синовини ўтказиш борасида Хитойнинг 2та компанияси билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартнома имзоланган. Бу ҳақида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори, соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.  

"Хитойнинг 2та компанияси вакциналарини Ўзбекистонга жалб қилиш ва уларнинг синовларининг 3 - босқичида иштирок этиш режалаштирилмоқда. Шундан сўнг ўзимизда ушбу вакциналарни ишлаб чиқариш масаласи кўтарилади, бу эса импортнинг қисқаришига олиб келади, бундан ташқари биз уларни қўшни мамлакатларга экспорт қилишимиз мумкин бўлади", — деди Баҳодир Юсупалиев.

Шунингдек, ушбу вакциналарни биргаликда синовдан ўтказиш Россия компанияларига ҳам таклиф қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Хитойнинг 2т фармацевтика компанияси Ўзбекистонда ўзлари ишлаб чиққан вакцинанинг клиник синовларининг учинчи босқичини ўтказишни таклиф қилган эди. Ўзбекистон Инновацион ривожлантириш вазирлиги Sinopharm ва Zhifei Longcom билан дастлабки шартномаларни имзолаган эди.

Маълумот учун Ўзбекистоннинг дори етиштириб берувчиэнг йирик компанияси бўлган Laxisam ва Россия Экспорт маркази орасида 2020-2021 йилларда 35 миллион дона "Спутник V" вакцинаси етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланганини хабар қилган эдик.