Жириновский: Кавказдан сўнг Марказий Осиё ўт ичида қолади

ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский РФ Давлат Думасидаги чиқишида Тоғли Қорабоғдаги вазият Россия чегараларидаги сиёсий ҳолатга улкан таъсирга эгалигига эътибор қаратди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тоғли Қорабоғда Абхазия ва Озарбайжон ўртасидаги можарога доир вазият Россия чегараларидаги муаммоларга айланиб кетиши мумкин, дея баёнот қилди Либерал-демократик партия раҳбари Владимир Жириновский РФ Давлат Думасидаги чиқиши вақтида.

"Республикаларга ўрин йўқ": Жириновский СССР ҳудудларини қайтариш зарурлиги ҳақида гапирди

ЛДПР етакчисининг қайд этишича, Кавказдаги можаролар - СССР сиёсий хатолари натижаси, минтақаларга мустақиллик бериш ваъдасининг бузилганлиги натижасидир.

"Натижада барча миллий чегаралари(Россия чегаралари - таҳр.)да бардак юзага келди. Ҳали шошмай туринг, Ўрта Осиё олов ичида қолади! Ҳозир гуллари бўлса, у ерда ҳосилини кўрамиз", - деган кучли ҳис-туйғуда сиёсатчи.

Шунингдек, депутат Марказий Осиёнинг Афғонистон билан геосиёсий яқинлигига ўз эътиборини қаратган.

Кремль Тоғли Қорабоғдаги можарога муносабат билдирди

Жириновскийнинг айтишича, ноўнғай вазият шунга олиб келиши мумкинки, Россия жанубий сарҳадлари қочоқлар оқими ва қуролланган уюшмалар ҳужумлари хавфи остида қолиши мумкин.

Шунингдек, сиёсатчи Туркиянинг минтақавий сиёсатда фаоллигига эътибор қаратган.

Жириновскийнинг таъкидига кўра, собиқ МДҲ давлатлари, айниқса Марказий Осиё мамлакатларида рус тилидан узоқлашиш сиёсати олиб борилмоқда.