ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Андижон вилоятида “Volvo” ҳайдовчиси икки кишининнг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси 28 сентябрь Булоқбоши тумани “Саноат” МФЙ, Гастрол кўчасидан ўтган “Булоқбош-Андижон” автомашина қатнов йўлида рўй берган. Қирғизистон фуқароси 28 ёшли ҳайдовчи Ш.Л. “Volvo” автомашинасида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Сўнгра йўлнинг четида ҳаракатланиб келаётган пиёдалар 10 ёшли Б.А. ва 3 ёшли К.Н.ни босиб ўтиб, шу ердаги хонадонларнинг бирига бориб урилган.
ЙТҲ натижасида пиёдалар Б.А. ва Қ.Н., ҳамда ҳайдовчи Ш.Л.лар вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига ўтказилган.