Twitter РИА Новости’га қарши санкция қўллади

Америка ижтимоий тармоқлари цензурани кучайтирмоқда: Twitter Россия ахборот майдонини назорат қилиш борасида навбатдаги қадамни ташлади – қидирув натижаларидан РИА Новости аккаунтини ўчириб ташлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Америка ижтимоий тармоқлари цензурани кучайтирмоқда: Twitter Россия ахборот майдонини назорат қилиш борасида навбатдаги қадамни ташлади – қидирув натижаларидан РИА Новости аккаунтини ўчириб ташлади.

Агентлик саҳифасига обуна бўлмаган фойдаланувчилар энди уни Россияда ҳам, бошқа давлатларда ҳам топа олмайдилар. Илгари Twitter шу тарзда RT ва Sputnik профилларини блоклаганди.

“Биз Twitter томонидан бундай чекловларни ОАВларини цензура ҳаракати деб ҳисоблаймиз, бу Россия Конституциясида тўғридан-тўғри тақиқланган. Ижтимоий тармоқ сўровларимизга ҳеч қандай муносабат билдирмаяпти ва ўз қарорларини тушунтирмаяпти”, - деб маълум қилди “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги матбуот хизмати.

Августда Twitter раҳбарияти ҳукумат назорати остида бўлган ОАВ аккаунларига белги қўйишини маълум қилганди. Тўғрисини айтганда, бу ҳаммага тегишли бўлмаяпти.

“Америка овози” ёки “Озодлик радиоси”да бундай белгини топа олмайсиз. Аммо Маргарита Симоняннинг шахсий аккаунтида "Давлат нашри" деган белги қўйилган. Бу шундай тенглик ва адолат. Ва, албатта, тўғри "сўз эркинлиги", у сиз қаерга борамиз. Ушбу пост Роскомнадзор’га мурожаат сифатида кўриб чиқилишини сўраймиз", - деб қўшимча қилди матбуот хизмати.