"Собиқ Иттифоқ" тушунчаси Ўзбекистон учун ўз маъносини йўқотиб бўлди - тарихчи

Янги Ўзбекистон биринчи ўринга ўз миллий манфаатларини қўйган ҳолда кўп векторли ташқи сиёсат олиб бормоқда.
Sputnik

Тарих фанлари доктори, профессор Алексей Малашенко Sputnik билан бўлган суҳбатда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида чиқишини изоҳлади. 

— Алексей Всеволодович, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТдаги чиқишда "янги Ўзбекистон" иборасини ишлатди. Ушбу ибора Марказий Осиё ҳақида материалларнинг аксариятида учрайди. Сиз бу ҳақида нима деб ўйлайсиз? 

— Ўзбекистон ҳақида гап кетганда "янги" сўзи жуда мос келади. Мен бу ерда битта, лекин ўта муҳим ҳолатга эътибор қаратмоқчиман. Шу вақтга қадар Марказий Осиё ҳудуди ҳақида гап кетганда сиёсатчилар ва аналитиклар "собиқ Иттифоқ" ҳудуди даган терминдан фойдаланишади. Лекин Ўзбекистон борасида гап кетганда   "собиқ Иттифоқ" тушунчаси ўз маъносини деярли йўқотиб бўлди. Бу аллақачон ўтмишга айланди, кимдир уни "буюк" кимдир "қайғули" деб ҳисобласа ҳам. 

Янги давр пойдеворини қўйиш - бу ўта мураккаб иш. Бу йўл ҳамма учун қийин. Устига устак бошимизга коронавирус пандемияси келди. 

— Шавкат Мирзиёев бир неча ташаббусларни олға сурди. Жумладан камбағалликка қарши кураш масаласини ҳам. Сиз Ўзбекистон иқтисоди ҳолатини қандай баҳолайсиз, у ушбу муаммони ҳал эта оладими?

— Мен сизга фақат 2та рақам келтираман. Биринчиси - Республиканинг валюта резервлари сўнгги вақтда 5,5 миллиард долларга ошди ва умумий ҳисобда 34 миллиарни ташкил қилмоқда. Иккинчиси — саноат соҳасида 11 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. 

Ўзбекистон иқтисодий стратегияси бутун аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган. Тошкент ҳозир тадбиркорлик ва қўшимча иш ўринлари яратишга, инвестицион муҳитни яхшилашга киришган. Ундан ташқари фуқароларга янги касблар ва ҳунарлар ўргатиш режалаштирилмоқда. 

Шунингдек "Ҳар бир оила - тадбиркор" лойиҳаси ишга тушган. У муваффақиятга эришган тақдирда - жамият ривожланиши учун улкан туртки бўлади. 

— Глобал чақириқлар Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишларига қандай таъсир қилмоқда? 

— Тошкентнинг ташқи сиёсати ҳозир ҳам кўп векторли бўлиб қолмоқда ва бу кўп векторлик шунчаки сиёсий ҳолат эмас, балким - стратегиядир. Республика кўплаб халқаро ташкилотларда иштирок этмоқда, турли давлатлар билан муносабатларни ривожлантирмоқда, лекин биринчи ўринга - ўз миллий манфаатларини қўймоқда.