Наманганда янги ҳоким тайинланди

Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Республикаси экология қўмитаси раиси Абдураззоқов Шавкат Шокиржонович вилоятга ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. Наманган вилояти ҳокими ўзгарди, деб хабар қилмоқда ЎзА. 

Бугун, 25 сентябрь куни, Наманган вилояти ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, - дейилган хабарда.

Наманган вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келган Хайрулла Бозоров  Фарғона вилоятига ҳоким этиб тайинланиши мумкин. Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев эса бошқа ишга ўтиши кутилмоқда.