Дам олиш кунлари магнит бўронлари кузатилади

Дам олиш кунлари, 26-27 сентябрда Ерда магнит бўронлари бошланиши мумкин. Кейинги ҳафтанинг ўрталарида тинчланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. 26-27 сентябрь кунлари Ерда магнит бўронлари бошланиши мумкин, бу ҳақда “Фобос” маркази хабар қилди.

“Шанба куни Ер магнитосфераси бироз безовталанади, фаоллик чўққиси якшанба кунига тўғри келади, унда маълум соатларда G1 даражадаги кучсиз магнит бўронлар пайдо бўлиши мумкин", - дейилган хабарда.

Душанба кунданоқ геомагнит майдон тинчлана бошлайди ва ҳафтанинг ўрталарига келиб тинчланади.