Жээнбеков Хитой-Ўзбекистон темир йўлини Европа ва Осиёнинг боғланиши деб атади

Қирғизистон президенти БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилишини Европа ва Осиёнинг боғланиши деб атади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги чиқишида “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилишини Европа ва Осиёнинг боғланиши деб атади.

“Биз қадимий Буюк Ипак Йўлининг асосий йўналишларини қайта тиклашимиз керак. “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли қурилиши ва ишга тушиши Осиёнинг Европа билан боғлашишига қўшган ҳиссамиз бўлади”, - деди у.

"Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўл қурилиши жадаллаштирилади

Жээнбековнинг сўзларига кўра, транспорт-коммуникация йўлаклари, логистик марказлари ва терминаллар тизимини ривожлантириш ўта муҳим аҳамиятга эга.

Аввалроқ "Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой" темир йўли қурилишида энг мақбул йўналиш танлашга келишилгани хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу тадбирда сўзлаган нутқида минтақанинг глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлакларига чуқур интеграциясини таъминлаш муҳим стратегик вазифа эканини қайд этган эди. Шунингдек, у БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очишни таклиф этган эди.