Тошкент-Самарқанд йўналишида қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилди

26 сентябрдан бошлаб ҳафтасига икки маротаба Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида “Афросиёб” поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида "Афросиёб" поездлари қатнови кўпаймоқда. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

26 сентябрдан бошлаб ҳафтасига икки маротаба шанба ва якшанба кунлари Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида “Афросиёб” поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.

Бу йўловчиларга кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.