Роспотребнадзор турли хил вакциналар ютуқ ва камчиликларини санаб ўтди

Вакциналарнинг қандай турлари бор? Улар бир-биридан нимаси билан фарқ қилади? COVID-19 га қарши яратилган биринчи вакцина "Спутник V" қандай технология асосида яратилган?
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Бугунги кунда дунё олимлари COVID-19га қарши яратаётган вакциналар 5та асосий турга бўлинади. Вакцина ишлаб чиқариш технологик платформалар турига қараб уларнинг ҳар бирининг ўзига хос бўлган ютуқ ва камчиликлари бор. РИА Новости хабарига асосан. 

  • Синтетик вакциналар
  • Вирусга ўхшаш вакциналар
  • РНК ва ДНК-вакциналар
  • Вектор вакциналари
  • Заифлаштирилган тирик ва инактив вакциналар

Вакциналарнинг аксарияти синтетик вакциналар бўлиб, улар ўзининг “технологик хавфсизлиги” билан ажралиб туради. Уларни ишлаб чиқариш жараёнида тирик вирусдан фойдаланилмайди. Вакцина таркибида фақат вирусга хос бўлган оқсиллардан иборат бўлади. Лекин бундай вакцина тўлақонли иммунитет ҳосил қилиши учун уни бир неча бор киритиш керак бўлади.

Гамалея марказида COVID-19га қарши Россия вакцинаси қандай ишлаши ҳақида сўзлаб берилди

Вирусга ўхшаш моддалардан ташкил топган вакциналар фақатгина вирус оқсилидан иборат бўлади, лекин уларни оммавий равишда ишлаб чиқариш – технологик жиҳатдан жуда қийин бўлиб, катта молиявий харажатлар талаб қилади.

ДНК ва РНК вакциналарни ишлаб чиқариш – назарий жиҳатдан энг осон вакцина яратиш услуби ҳисобланади. Лекин бугунги кунда генетик моддани ҳужайра ичига етказиб бериш технологияси етарли яхши ишлаб чиқилмаган. Шу сабабли амалда бирорта ҳам нуклеин кислотаси асосида ишлаб чиқарилган вакцина қўлланилмайди.  

Бугунги кунда кўплаб вакциналар вектор услубида ишлаб чиқарилади. Бунда вирусни вектор геномига одамда касаллик уйғотмайдиган бошқа вирус оқсили киритилади. Бундай вакциналарни қўллашда инсон организмидаги антитаначалар халал бериши мумкин. У ҳолда одамга тўлиқ иммунитет пайдо бўлмаслик эҳтимоли бор.

Тирик вакцина хорижга оммавий етказиб берилмайди - Гамалея маркази директори

Заифлаштирилган тирик ва инактив вирус вакциналар – бу вакцина яратишнинг классик услуби ҳисобланади ва нисбатан узоқ вақт давомида қўлланиб келинмоқда. Инактивация қилинган препарат узоқ муддатли иммунитет пайдо бўлиши учун уни такроран киритиш талаб қилинади. Заифлаштирилган тирик вакциналар эса бир маротаба киритилади, лекин баъзи ҳолларда улар асл ҳолига қайтиши ва одамда касаллик уйғотиши хавфи сақланиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гамалея номидаги НИЦЭМ томонидан "Спутник V" номли дунёда биринчи вакцинани август ойида рўйхатдан ўтказган эди. Бир вақтнинг ўзида Россияда "Вектор" вирусология маркази ҳамда Санкт-Петербургдаги Чумаков номили илмий марказ вакциналари синовдан ўтмоқда.

"Спутник V" - аденовируснинг 2та турли хил вектори асосида ишлаб чиқилган вакцина ҳисобланади. Эмлаш икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда AD26-S вектори киритилади. Ундан 21 кун ўтиб AD26-S вектори киритилади. Стастистик ўрганишларга кўра, иккинчи босқичдан сўнг инсон организмида COVID-19га қарши мустаҳкам иммунитет пайдо бўлади.