Нурмагомедов Гэтжи билан жангга қандай тайёргарлик кўрмоқда - фото

Россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Жастин Гэтжи билан бўлажак жанг олдидан қандай машқ қилаётгани акс этган суратни намойиш қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов америкалик жангчи Жастин Гэтжи билан бўлажак жангга қандай тайёргарлик кўраётгани акс этган суратни Instagram'даги саҳифасига жойлаштирди.

Янги сурат айни вақтда 318 мингдан ортиқ лайк тўплади. 

Нурмагомедов ва Гэтжи жанг 24 октябрь куни Абу-Дабида UFC-254 доирасида ўтказилади. Ғолибга UFCнинг енгил вазнда чемпионлик камари тақдим этилади.

"Тайёргарлик авжига чиқмоқда", - деб изоҳ ёзган суратга Нурмагомедов.

Нурмагомедов аралаш яккакураш йўналишидаги карьерасида 28 жанг ўтказган, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Гэтжи эса 22 та жангда ғалаба қозониб, 2 та жангда мағлубият аламини тортган.