Врач соч тўкилишини олдини оладиган маҳсулотларни маълум қилди

Буюк британиялик парҳезшунос Райан Раман соч тўкилишини секинлаштирадиган озиқ-маҳсулотларни тавсия қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Парҳезшунос Райан Раман соч тўкилишини секинлаштирадиган озиқ-маҳсулотларни тавсия қилди. Express хабарига асосан.

Зарарли нонушта: врач энг хавфли маҳсулотларни маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, авакадо айниқса фойдалидир. Мутахассис таъкидлашича, унинг таркибида ҳимоя қиладиган Е витамини мавжуд бўлиб, бир дона мева кунлик миқдорнинг 20 фоизини ўз ичига олади.

Соч тўкилишининг олдини олиш учун рационга бататни қўшишни маслаҳат берди. Бу сабзавот бета-каротиннинг муҳим манбаи бўлиб, соч ўсишини тезлаштириш имкониятига эга.

"Керакли озуқавий моддалар билан мувозанатли овқатланиш сочларнинг ўсишига ёрдам беради, айниқса сочлар ёмон овқатланиш туфайли тўкилиш ҳолатида", - деб хулоса қилди шифокор.